16 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2719 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Кун давомида аниқланган COVID-19 ҳолатлари 33 тага етди. Коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони ҳозирда 2195 кишини ташкил этмоқда. Ўн бир киши ҳаётдан кўз юмган.

Аввалроқ соат 10:00га қадар коронавирус ҳолатлари сони 5 тага ортиб, жами 2691 тага етган эди. Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков сўзларига кўра, ҳозирги вақтга келиб, 48 мингдан ортиқ фуқаро карантин муддатларини ўтаяпти. Уларнинг 16 мингдан ортиқроғи стационар шароитида, 32 мингдан ортиқроғи уй шароитида карантин тадбирлари билан қамраб олинган.

Шунингдек, Республикадаги мавжуд вирусологик лабораторияларда 474 мингтадан ортиқ тест синовлари ўтказилди. Кечаги куннинг ўзида 15 мингдан кўпроқ вирусологик текширишлар ўтказилди, деди Нурмат Отабеков.