15 май соат 19:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2682 (+30) нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлиб, жорий йилнинг 13 май куни уларнинг 3 нафари Қозоғистондан, 2 нафари эса Россиядан келган. 25 нафар фуқаронинг касалланиш ҳолати эса (уларнинг 23 нафари Самарқанд вилоятидан, 2 нафари Тошкент шаҳридан) олдин касаллиги тасдиқланган 11 нафар бемор билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасидан аниқланди.

Айни пайтда мамлакатда 2158 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, ҳозирда соғайиш кўрсаткичи 80 фоизни ташкил қилмоқда. Ўзбекистонда бугунги кунда 513 нафар бемор даволанмоқда.