Жаҳон банки коронавирусга қарши кураш чора-тадбирларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Марказий Осиё давлатларига 370 млн доллар ажратди. Маблағлар фавқулодда жавоб бериш глобал дастури доирасида ажратилган, шунингдек ЖБ молиялаштириши асосида амалга оширилаётган лойиҳалардан қайта йўналтирилган, дея хабар берди банк матбуот хизмати.

Жаҳон банкининг ёрдами миллий соғлиқни сақлаш тизими ва биринчи тиббий ёрдам самарадорлигини ошириш, эпидемиологик мониторингни яхшилаш, юқумли касалликларга чалинган беморлар билан ишлайдиган тиббиёт ходимларини тайёрлаш каби кенг кўламдаги тадбирларни амалга оширишда қўл келиши кутилмоқда.

Ажратилган пул маблағлари муҳим тиббий ускуналар, яъни тест тизимлари, лаборатор реагентлар, реанимация бўлимлари учун ускуналар, ҳамда тиббиёт ходимларини учун шахсий ҳимоя воситаларини харид қилиш учун ҳам ишлатилади.

Бундан ташқари, Марказий Осиё давлатларининг устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, молиялаштириш эҳтиёжманд аҳоли қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича дастурларни кенгайтириш, масофавий таълим тизимини йўлга қўйиш ва пандемия оқибатларини юмшатиш бўйича бошқа вазифаларни амалга оширишда кўмак беради.

«COVID-19 пандемияси туфайли жаҳон иқтисодиёти мисли кўрилмаган инқирозга гувоҳ бўлмоқда. Аниқроғи, биз Иккинчи жаҳон урушидан буён энг оғир иқтисодий инқироз арафасида турибмиз», — дея таъкидлади ЖБнинг Марказий Осиёдаги етакчи иқтисодчиси Ивайло Изворски. — «COVID-19 нинг оқибатларини юмштаиш учун минтақа давлатлари тезкор ҳаракатланишлари керак. Бунда инқироздан чиқиш жараёнини режалаштириш ва иқтисодий ўсишни тиклаш бўйича аниқ чоралар ҳамда тизимли ислоҳотларни аниқлашдан бошлаш лозим.

14 май ҳолатига кўра ЖБнинг Марказий Осиёдаги COVID-19 оқибатларини юмшатиш бўйича қуйидаги лойиҳалар амалга оширилмоқда:

Ўзбекистон

Соғлиқни сақлаш миллий тизимини яхшилаш, ҳамда пандемия оқибатида келиб чиққан иқтисодий инқироздан аъзият чекаётган эҳтиёжманд аҳоли қатламларини қўллаб-қуввталаш йўнаилишга 95 млн доллар ажратилади.

Бундан ташқари, ЖБ давлат бюджетига солиқ тушумлари сезиларли даражада камайганлиги ва иниқрозга қарши ҳукумат дастури доирасидаги харажатларнинг ўсаётган бир пайтда, давлат бюджетини таъминлаш мақсадида 200 млн доллар ажратган.

Ўзбекистонда тезкор тиббий ёрдам тизимини яхшилаш дастури доирасида 17 млн доллар ажратилган. Ушбу дастур доирасида ўпкани сунъий нафас олдириш ускуналари, рентген-аппаратлар, инфузион насослар, тест тизимлари, юқумли касалликларга чалинган беморлар саломатлагини мониторинг қилиш бўйича ускуналар ва бошқалар харид қилинади.

Ўзбекистонга энг кўп молиялиштириш кўрсатилганлиги, мамлакатдаги ЖБнинг портфели Марказий Осиёсидаги энг катта портфель ҳисобланади — 23 та лойиҳага 4,44 млрд доллар.

Қозоғистон

Ижтимоий тиббий суғурталаш дастурини реструктуризация қилиш доирасида 236 та ИВЛ аппаратларини сотиб олиш учун 10 млн доллар ажратилган. Қўшимча сифатида, яна 123 та ИВЛ аппаратлари ҳамда бошқа тиббий ускуналарни сотиб олишга 17 млн доллар ажратилмоқда.

Тожикистон

Мамлакатга 11,3 млн доллар ажратилган. Ушбу маблағ аҳолига тезкор ёрдам кўрсатиш бўйича имкониятларни кенгайтиришга йўналтирилади. Маблағлар реанимация бўлимлари учун тиббиёт ускуналари, тиббиёт ходимлари учун шахсий ҳимоя воситалари, тест тизимлари ва лаборатор реагентларни сотиб олишга, ҳамда реанимация ходимларини ўқитиш ва COVID-19 профилактикаси мақсадидаги ахборот тадбирларига йўналтирилади.

Қирғизистон

Қирғизистон Республикаси керакли тиббиёт жиҳозлари, тиббий ёрдам мошиналари, фавқлодда вазиятларга тезкор жавоб берадиган гуруҳлар учун мобил қурилмалар ва тиббиёт ходимлари учун шахсий ҳимоя воситаларини харид қилиш учун 21 мн доллар кўмак олган.