14 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2620 (+8) нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

8 нафар янги касалланиш ҳолатининг 4 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 4 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган, дейилади хабарда.

Хориждан келиб, касалланиш қайд этилган фуқароларнинг 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлса, 1 нафари эса Қозоғистондан келган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 2076 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган. Мамлакатда даволанаётган 533 нафар бемордан 11 нафари оғир аҳволда дейилмоқда.