13 май куни тахминан соат 02:30дан 04:30 гача бўлган вақт оралиғида Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида кучли ёғингарчилик сабабли сел келиши кузатилган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Бирламчи маълумотларга кўра, сел оқибатида 4 хонадон қисман зарар кўрган.

Сел оқибатларини бартараф этиш учун Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 9 та техникаси ва 70 нафар шахсий таркиби зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, 300 нафар фуқарони хавфсиз ҳудудга эвакуация қилди.