Хоразмда 4 ёшли бола ЙТҲ оқибатида вафот этди, дея хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Маълумотга кўра 12 май куни соат 19:00 ларда Хоразм вилояти, Янгибозор тумани, Қаландўрман қишлоғи ҳудудидан ўтган ички 4К-928 автомобиль йўлининг 3-км.да ҳайдовчи А.С. (1998 й.т.) «Матиз» русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошкарган. Шу вақтда йўл четида ҳаракатланиб кетаётган З.Ў. (2008 й.т.) ушлаб кетаётган М.Ж.ни (2016 й.т.) қўлидан чиқариб юборади. М.Ж. йўлга югуриб чиқиши оқибатида уни Matiz ҳайдовчиси уриб юборган.

Натижада, 4 ёшли М.Ж. олган тан жароҳатлари оғирлиги сабабли шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгибозор тумани ИИБ ТГ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.