Навоий вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб Душанов Яшин Равшанович тайинланди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокмияти хабар берди.

Тайинловга қадар Яшин Душанов Навоий вилоят ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибияти мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Маълумот учун, Я.Душанов 1979 йил Навбаҳор туманида туғилган. Маълумоти олий. 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Иш фаолияти давомида бир қатор давлат органларида, жумладан, Навоий вилояти адлия бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлигида масъул лавозимларда ишлаган. Шунингдек, 2013−2016 йилларда Давлат рақобат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. Оилали, икки нафар фарзанди бор.