Ҳиндистоннинг Тошкентдаги элчиси Сантош Жа душанба куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига дори воситаларини топширди, дея хабар берди дпломатик ваколатхона матбуот хизмати «Газета.uz»га.

Дори воситалари орасида аввалроқ Ўзбекистон ҳукумати сўраган гидроксихлорохин ҳапдорилари ҳам бор. Элчихонанинг қайд этишича, гидроксихлорохинни хорижга сотиш тақиқланган бўлишига қарамасдан, Ҳиндистон ушбу ҳапдориларни катта миқдорда Ўзбекистонга экспорт қилишга рухсат берди. Бундан ташқари, республикага парацетамол дориларини мунтазам етказиб бериш учун ушбу ҳапдори экспортига қўйилган тақиқ ҳам бекор қилинди.

Ҳиндистон e-ITEC дастури доирасида Ўзбекистон тиббий ходимлари малакасини ошириш учун учта онлайн курс дарсликларини ҳам таклиф қилди.

Бундан ташқари, Ўздекистонга соғлиқни сақлаш, таълим, иқтисодий ҳуқуқ ва фуқаролар, айниқса аёллар имкониятларини кенгайтириш, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлар, ичимлик суви билан таъминлаш ва кичик йўлларни қуриш соҳаларидаги лойиҳаларни тезкорлик билан амалга оширишни таклиф қилди. Бу каби лойиҳалар қиймати 30 млн долларгачани ташкил этиб, грантлар сифатида ажратилади.