13 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2612 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Кунлик COVID-19 ўсиш кўрсаткичи 65 тани ташкил этди (кеча — 61 та эди).

Кун давомида Қорақалпоғистонда 3 та, Наманганда 6 та, Самарқандда 10 та, Сирдарёда 2 та ҳамда Тошкент ва пойтахт вилоятида 44 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилди. Янги ҳолатлар хориждан чартер рейс билан олиб келинаётган ва карантинда сақланаётган фуқаролар орасида қайд этилмоқда.

Шунингдек, айни пайтда мамлакатда 2076 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди, кунлик ўсиш — 36 та. Мамлакатда даволанаётган 525 нафар бемордан 12 нафари оғир аҳволда. Мамлакатда коронавирус инфекциясидан даволаниш кўрсаткичи 79 фоизни ташкил этмоқда. Ҳозирча Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари 100 фоиз, Фарғона 99 фоиз, Бухоро 98 фоиз, Андижон 96 фоиз билан энг юқори соғайиш кўрсаткичлари қайд этилмоқда.

Самарқандда коронавирус инфекциясига чалинган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. Мамлакат бўйича коронавирусдан вафот этган сони 11 нафарга етди.

Ҳудудлар бўйича COVID-19 статистикаси

  • Қорақалпоғистон — 120 та ҳолат (+3), 110 бемор соғайган (+1, 92 фоиз), 10 бемор қолган;
  • Андижон вилоятида — 169 та ҳолат, 162 бемор соғайган (96 фоиз), 7 нафар қолган;
  • Бухоро вилоятида — 440 та ҳолат, 433 бемор соғайган (+6 та, 86 фоиз), 7 бемор қолган;
  • Жиззах вилоятида — 3 та ҳолат, 3 бемор соғайган (100 фоиз);
  • Қашқадарё вилоятида — 6 та ҳолат, 6 бемор соғайган (100 фоиз);
  • Навоий вилоятида — 17 та ҳолат, 2 бемор соғайган (12 фоиз), 15 бемор қолган;
  • Наманган вилоятида — 246 та ҳолат (+6), 202 бемор соғайган (84 фоиз, 4 та ўлим), 44 бемор қолган;
  • Самарқанд вилоятида — 214 та ҳолат (+10), 103 бемор соғайган (+9, 48 фоиз, 1 та ўлим), 111 бемор қолган;
  • Сирдарё вилоятида — 33 та (+2) ҳолат, 14 бемор соғайган (42 фоиз), 17 бемор қолган;
  • Сурхондарё вилоятида — 44 та ҳолат, 40 бемор соғайган (91 фоиз), 4 бемор қолган;
  • Фарғона вилоятида — 158 та ҳолат, 156 нафари соғайган (99 фоиз, 1 та ўлим), 1 бемор қолган;
  • Хоразм вилоятида — 233 та ҳолат, 210 бемор соғайган (90 фоиз), 23 бемор қолган;
  • Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри — 929 та ҳолат (+44), 635 бемор соғайган (68 фоиз, 5 та ўлим), 202 бемор қолган.