13 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2568 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Мыълум қилинишича, янгидан касалланиш ҳолатларининг 15 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 6 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди.

Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков сўзларига кўра, ҳозирда Республика бўйлаб коронавирус инфекциясидан 518 киши даволанмоқда, 12 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда.

Коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони ҳозирда 2040 кишини ташкил этмоқда. Ўн киши ҳаётдан кўз юмган.