Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков коронавирус билан касалланганлиги аниқланганлиги ҳақида РИА Новости хабар бермоқда.

У ҳозирда шифохонада эканлигини маълум қилган. Песковнинг ТАСС агентлигига маълум қилишича, у Владимир Путин билан охирги марта 1 ой олдин кўришган.

Песковнинг рафиқаси Татьяна Навкада ҳам коронавирус аниқланганлиги айтилмоқда.

Навканинг маълум қилишича, унинг аҳволи ҳозир яхшиланган. «Биз ҳозир шифохонадамиз. Оиламизни хавфга қолдирмаслик учун ҳам шифохонага ётишга қарор қилдик», дея изоҳ берган у.

Олдинроқ Россия бош вазири Михаил Мишустин ҳам коронавирус билан касалланганлиги ҳақида хабар берган эдик.