11 май куни Тошкентнинг Учтепа туманидаги Фарҳод автомобиль эҳтиёт қисмлар дўконлари фаолияти тўхтатилиб, санитария куни эълон қилинди. Бу ҳақда Учтепа тумани ҳокимлиги хабар қилди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларида Фарҳод автомобиль эҳтиёт қисмлар дўконларининг биридаги тадбиркорда юқори тана ҳарорати аниқланганлиги сабабли дўконлар фаолияти тўхтатилган ҳақидаги хабар тарқалган эди.

Ҳозирда савдо қаторлари маъмурияти томонидан санитария куни эълон қилиниб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария қоидалари ва меъёрларининг белгиланган нормаларига мувофиқ санитария ишлари амалга оширилмоқда, дейилади ҳокимлик хабарида.

Тегишли тадбирлар амалга оширилган сўнг, автомобиль эҳтиёт қисмлар дўконлари ўз фаолиятини давом эттиради.