Михаил Саакашвили Украина ислоҳотлар қўмитаси раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Зеленский қарор чиқарган.

«Михаил Николозовични янги масъулиятли чақириқ билан табриклайман. Ишонаманки, у Ислоҳотлар бўйича миллий кенгашга янги куч олиб келади ва мамлакатимизда муҳим ўзгаришларни амалга оширишда ёрдам беради» — дея унинг сўзларини келтиради Украина президенти матбуот хизмати.

Олдинроқ, Украина президенти Саакашвилига ислоҳотлар бўйича бош вазир ўринбосари лавозимини таклиф қилган эди. Лекин унинг номзоди мамлакат парламентида энг кўп ўринларни эгаллаган «Слуга народа» партия фракцияси аъзолари томонидан қўллаб-қувватланмаган эди. Ушбу партия президент Владимир Зеленскийнинг партияси ҳисобланади.