Молия вазирлиги коронавирусга қарши кураш тадбирлари учун республика бўйича жалб қилинган тиббиёт ходимларига махсус рағбатлантириш ва ҳар кунлик қўшимча тўловларнинг тўланиши тўғрисидаги маълумотномани тақдим этди.

«Тиббиёт ходимларининг машаққатли меҳнати учун миннатдормиз», — деб ёзди молия вазири Тимур Ишметов ўзининг Твиттер саҳифасига.

Вазирлик маълумотномасига кўра, республика бўйича қарийб 16 минг тиббиёт ходимига 55 млрд сўмга яқин пул миқдори тўлаб берилган. Бунда, 1524 нафар тиббиёт ходимига 14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш тўловига 32,048 млрд сўм ажратилган, 14,301 нафар тиббиёт ходимига эса маошларига 6 фоизлик ҳар кунлик қўшимча тўловлар 22,832 млрд сўмни ташкил этган.

Ҳудудлар бўйича 14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови статистикаси

  • Тошкент шаҳри — 32 нафар ходимга 899 млн сўм
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 61 нафар ходимга 1,229 млрд сўм
  • Андижон вилояти — 162 нафар ходимга 3,789 млрд сўм
  • Бухоро вилояти — 92 нафар ходимга 2,055 млрд сўм
  • Қашқадарё вилояти — 14 нафар ходимга 309 млн сўм
  • Навоий вилояти — 21 нафар ходимга 414 млн сўм
  • Наманган вилояти — 124 нафар ходимга 2,658 млрд сўм
  • Самарқанд вилояти — 49 нафар ходимга 984 млн сўм
  • Сурхондарё вилояти — 67 нафар ходимга 924 млн сўм
  • Сирдарё вилояти — 33 нафар ходимга 713 млн сўм
  • Тошкент вилояти — 149 нафар ходимга 3,359 млрд сўм
  • Фарғона вилояти — 264 нафар ходимга 5,309 млрд сўм
  • Хоразм вилояти — 153 нафар ходимга 3,137 млрд сўм
  • Республика бюджетидан — 303 нафар ходимга 6,260 млрд сўм
  • ЖАМИ — 1,524 нафар ходимга 32,039 млрд сўм ажратилган

Ҳудудлар бўйича ойлик лавозим маошларига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар статистикаси

  • Тошкент шаҳри — 1,228 нафар ходимга 3,062 млрд сўм
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 511 нафар ходимга 692 млн сўм
  • Андижон вилояти — 1,531 нафар ходимга 2,514 млрд сўм
  • Бухоро вилояти — 671 нафар ходимга 1,397 млрд сўм
  • Жиззах вилояти — 415 нафар ходимга 748 млн сўм
  • Қашқадарё вилояти — 323 нафар ходимга 410 млн сўм
  • Навоий вилояти — 530 нафар ходимга 615 млн сўм
  • Наманган вилояти — 2,205 нафар ходимга 2,866 млрд сўм
  • Самарқанд вилояти — 404 нафар ходимга 664 млн сўм
  • Сурхондарё вилояти — 984 нафар ходимга 1,886 млрд сўм
  • Сирдарё вилояти — 293 нафар ходимга 378 млн сўм
  • Тошкент вилояти — 1,798 нафар ходимга 3,661 млрд сўм
  • Фарғона вилояти — 2,512 нафар ходимга 2,677 млрд сўм
  • Хоразм вилояти — 828 нафар ходимга 1,142 млрд сўм
  • Республика бюджетидан — 68 нафар ходимга 118 млн сўм
  • ЖАМИ — 14,301 нафар ходимга 22,830 млрд сўм ажратилган

Эслатиб ўтамиз, 26 март куни Ўзбекистон президентининг қарори билан коронавирусга қарши курашда қатнашаётган тиббиёт ходимларига рағбатлантириш тўловлари белгиланган эди. Унда, коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган ва зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови (солиқлардан ташқари) белгиланди.

Рағбатлантириш тўловлари қуйидагича:

  • врач ходимларга, врач-лаборантларга — 25 миллион сўм;
  • ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга — 15 миллион сўм;
  • кичик тиббиёт ходимларига — 10 миллион сўм;
  • бошқа ходимларга — 5 миллион сўм.