Май ойи учун пенсия ва нафақа тўловлари кечикди. Ушбу масала юзасидан Пенсия жамғармаси ва Халқ банки аҳолига мурожаат қилди.

Унга кўра, бир вақтнинг ўзида 480 мингдан ортиқ пенсия ва нафақаларни банк карталарига юкланиши Халқ банкининг электрон ахборот тизимида юқори даражада юклама келтиришига сабаб бўлган.

Пенсия жамғармаси томонидан ҳар бир пенсия ва нафақа олувчи тўғрисида юборилган файллар Халқ банки серверлари базасидаги фуқароларга очилган карта маълумотлари билан автоматик тарзда солиштирилиб, тасдиқлангандан сўнггина пенсия ва нафақа маблағлари тегишли банк карталарига ўтказилган.

Бундан ташқари, 2020 йил май ойининг дастлабки кунлари дам олиш кунларига тўғри келганлиги боис пенсия пуллари 4 май санасидан бошлаб банк карталарига юкланиши бошланганлиги кечикишларга сабаб қилиб кўрсатилган.

Хабарда пенсия ва нафақа олувчи барча фуқароларга банк карталари фуқароларнинг яшаш манзилларига Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан олдинги пенсия тарқатиш графиги бўйича етказиб берилиши айтилмоқда. Банк карталари ҳар бир пенсионер ва нафақа олувчининг хонадонига етказиб берилиши таъминланади.

Мазкур банк карталаридан фуқароларнинг хоҳишига кўра стерилланган маблағлар нақдлаштириб берилади. Пенсионерларнинг банк карталаридан маблағларни нақдлаштириш учун ҳеч қандай ҳақ олинмайди.

Маълумотга кўра, пенсия жамғармаси томонидан май оий пенсия ва нафақалар учун 1,4 трлн. сўм миқдоридаги маблағлар тўлиқ молиялаштириб берилган.