Фарғона водийсида 6 май куни соат 15:51 да зилзила сезилди, унинг ўчоғи Хитой билан Қирғизистон чегарасида жойлашган эди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар беришича, эпицентрда зилзила кучи 5, чуқурлиги эса 10 км бўлган. Тошкентдан масофа — 431 км.

Наманганда ва Фарғонада ерости силкинишлари 2 бални, Андижонда 3 бални ташкил этди. Тошкент бўйича маълумотлар кўрсатилмаган, аммо пойтахтнинг баъзи туманларида яшовчилар кучсиз ерости силкинишларини сезишган.