5 май куни 4:40 да Навоий шаҳридаги Ислом Каримов кўчасида фожиали йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар қилди.

26 ёшли Д. Н. бошқарувидаги Nexia R3 катта тезликда ҳаракатланган. Чорраҳада ўнгга қайрилишда у қизил чироқдан ўтиб кетган ва бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги симёғочга бориб урилган.

Ҳайдовчи олган оғир тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.