5 май куни Москва вилоятининг Раменский туманидаги шахсий турар-жойда ёнғин оқибатида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳозирда Россиянинг ваколатли органлари томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу ҳолат Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонасининг консуллик бўлими назоратига олинган.

ТАСС Тергов қўмитаси Москва вилояти бўйича Бош тергов бошқармасига таяниб мазкур уйда қўшни давлатлардан бирининг 26 нафар фуқароси яшаган бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Тонги 4:20 ларда содир бўлган ёнғинга электр симларидаги носозлик сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.