Самарқанд вилоятининг Ургут тумани «Тинчлик» маҳалласида 4 май куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати.

Ҳодиса соат 19:30 да А-377 автомобиль йўлининг 33 километрида содир бўлди. 27 ёшли ҳайдовчи Ф.Р. «ВАЗ-2106» русумли автомашинасини маст ҳолатда Самарқанд йўналиши томонидан Тожикистон йўналиши томонга қараб бошқариб келаётган вақтида йўлнинг қарама-қарши йўналишида 29 ёшли З. А. бошқарувидаги ГАЗ-5327 юк машинасига тўқнашиб кетган.

Тўқнашув натижасида «Газ-5327» русумли юк автомашина йўловчилари (ҳайдовчининг турмуш ўртоғи ва фарзанди) 22 ёшли Д.С. ва вояга етмаган 2 ёшли А.Н., лар оғир тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этганлар.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.