4−6 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий районлари устида шаклланган нам ҳаво оқими киради. Шамолнинг тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши, шамол шиддати 23−28 м/с гача етиши мумкин, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

4 майда Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёмғир, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида кечга бориб ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди.

Сешанба, 5 майда республикада айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечга бориб ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.

6 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида айрим жойларда кучли ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди.

4−7 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.