«Temiryo'l sug’urta» компанияси Бухоро, Навоий ва Сирдарё вилоятларида содир бўлган офатлар натижасида мол-мулкига зарар етган аҳоли ва корхоналар раҳбарлари билан алоқа ўрнатиб, юзага келган оғир вазиятни биргаликда бартараф этиш муаммолари ҳал қилинмоқда. Бу ҳақда «Temiryo'l sug’urta» компанияси маълум қилади.

«Temiryo'l sug’urta» компаниясининг Бухоро ва Навоий вилоятлари филиаллари масъул ходимлари, 27−28 апрел кунларида содир бўлган кучли шамол ва ёғингарчилик натижасида мол-мулкига зарар етган аҳоли ва корхоналар раҳбарлари билан жойларда учрашиб, юзага келган аҳволни тезкор равишда ўрганиб чиқдилар.

Маълум қилинишича, ҳозирда, хар бир таъмир талаб мулк бўйича, табиий офат етказган зарарни бартараф этиш учун зарур ишлар ва қурилиш ашёлари нархларини баҳолаш ишлари якунига етказиляпти. Зарар миқдори аниқ баҳоланган иншоотлар бўйича суғурта товонлари зудлик билан тўланмоқда, амалга оширилган тўловлар 25 млн сўмдан ошди.

Бундан ташқари, компания томонидан 1 май куни Сирдарё вилояти Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиши оқибатида юзага келган сув тошқини натижасида зарар кўрган мулк ва иншоотлар эгалари билан алоқа ўрнатилиб, юзага келган оғир вазиятни биргаликда бартараф этиш муаммолари ҳал қилинмоқда, дейилади хабарда.

Маълумот учун, 2020 йилнинг ўтган даврида, компания томонидан мижозларининг соғлиғи, мол-мулки ва тижоратига етказилган зарарларни қоплашга 5,5 млрд сўмдан зиёд суғурта товонлари ўз вақтида тўлаб берилди. Бу жараён бундан кейин хам жадал суръатларда давом эттирилади.

Реклама ҳуқуқи асосида.