«Сардоба» сув омборида юз берган фавқулодда ҳолатнинг илк соатларида, тезкор гуруҳ таркибида эвакуация қутқарув ишларида иштирок этган Миллий гвардиянинг 2 нафар ходими кучли оқим сабаб оқиб кетган. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.

Оқибатда Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси сержант Суяров Хусниддин Зокирович табиий офатга қарши курашиш жараёнида ҳалок бўлган.

Бедарак йўқолган иккинчи Миллий гвардия ходимини қидириш ишлари давом этмоқда.