4 май — душанба кунидан бошлаб Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш ҳамда маъмурий амалиёт бўлимларида, шунингдек диагностик станцияларида (техника назорати) фуқаролар қабули давом этади. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.

Иш кунлари: душанбадан шанбагача, дам олиш кунлари — якшанба ва байрам кунлари. Иш вақти: соат 9.00 дан 18.00 га қадар. Тушлик вақти: 13.00 дан 14.00 гача.

Қабул санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий амал қилинган ҳолда олиб борилиши таъкидланган. Фуқаролардан тиббий ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлаш сўралган.

Олдинроқ Тошкентда ИИББ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг туманлардаги бўлимлари 4 майда фуқаролари қабулини давом эттириши ҳақида хабар берилган эди.