Ўзбекистонда 4 апрель куни 86 бемор коронавирус инфекциясидан тўлиқ соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Жумладан, шу вақтга қадар Наманган вилоятида 17 нафар, Самарқанд вилоятида 2 нафар, Тошкентда 23 нафар, Қорақалпоғистонда 17 нафар, Сурхондарёда 9 нафар, Хоразмда 8 нафар ҳамдаСирдарёда 1 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар инфекциядан халос бўлди.

Эндиликда тўлиқ соғайганлар Наманган вилоятида 89 нафар, Самарқанд вилоятида 24 нафар, Тошкентда 455 нафар, Қорақалпоғистонда 87 нафар, Сурхондарёда 29 нафар, Хоразмда 153 нафар, Сирдарёда 5 нафарга етди.

Шундай қилиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1405 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 2181 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 766 нафар бемор даволанмоқда.