Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқига кузатувчи сифатида кириши учун овоз берди. Бу ҳақда «Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров ўз Telegram каналида хабар берди.

Депутатлар овозлари қуйидагича тақсимланган: 86 та рози, 32 та қарши ва 14 та бетараф.

Яна 18 та депутатлар овоз беришда қатнашмаган.

Олдинроқ «Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров партия Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига кузатувчи бўлиб киришига қаршилигини билдирган эди. «Партия фракцияси иттифоққа аьзо мамлакатлар билан икки томонлама муносабатларни давом эттириш керак деб ҳисоблайди», — деди у.