26 апрель куни Ҳукумат қарори билан Валерий Николаевич Тян Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия Вазирлиги хабар берди.

Қарорга мувофиқ, В. Тян қўмита раисининг хорижий алоқалар ва ватандошлар билан ишлаш бўйича ўринбосари сифатида фаолият олиб боради.

Тайинловга қадар Валерий Тян Сенат аъзоси бўлган. Шунингдек, у 15 йил давомида (2002−2017) Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиакомпанияга бош директор лавозимида ишлаб келган. Унга қадар — 1998−2002 йилларда Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича давлат инстпекциясини бошқарган.