29 апрель кунидан бошлаб Аи-92 маркали бензин нархи 5500 сўм қилиб белгиланди. Бу ҳақда Ўзбекнефтгаз АЖнинг матбуот хизмати хабар берди.

«Ўзбекнефтгаз АЖ томонидан истеъмолчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, биржа савдоларида бензин сотиб олиш харажатлари камайгани муносабати билан нефть маҳсулотларининг сотиш нархлари босқичма-босқич камайтириб борилади», — дейилади хабарда.

26 март кунидан эътиборан, ушбу бензиннинг нархи 6200 сўмдан 6000 сўмга пасайтирилган эди. Аи-91 бензин нархи 13 апрелдан бошлаб 5600 сўм қилиб белгиланган эди.