Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар жами 598 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар ИТИ клиникасидан коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 10 нафар бемор буткул соғайди.

Соғайганларнинг 7 нафари Тошкент шаҳридан, Жиззах, Фарғона ва Тошкент вилоятидан 1 нафардан. Улардан 9 нафари коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган, 1 нафари эса Қозоғистон Республикасидан. Беморлардан 6 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 55 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 14 ёшда.

Шунингдек, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан ҳам коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 6 нафар бемор буткул соғайди.

Соғайганларнинг барчаси коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморлардан 3 нафари эркак, яна 3 нафари аёллардир. Улардан 5 нафари пойтахтимиздан, 1 нафари Қашқадарё вилоятидан. Улар орасида энг ёши каттаси 27 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 10 ёшда бўлиб, шу жумладан, 22 ёшли эгизак ака-укалар ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида 19 нафар, Қашқадарё вилояти 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг соғайгани хабар қилинган эди.

23 апрель куни республикада коронавирус билан касалланган 111 бемор соғайган, улардан 95 нафари Бухоро вилоятидан.