Бухоро вилоятида яна 58 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди. Бухоро вилоятида бугуннинг ўзида 95 нафар бемор соғайди.

Инфекциядан халос бўлган беморлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Бугун жами 111 нафар бемор тузалиб, айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 561 нафарга етди.