Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган 21 нафар бемор буткул соғайди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Соғайганларнинг 13 нафари чартер рейс орқали Туркиядан Тошкентга келишган бўлиб, «Ботаника» санаторийси ҳамда Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган эди. Уларда коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанишни бошлашган. Қолган 8 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган.

Беморлардан 5 нафари эркак, 16 нафари аёллардир. Улардан 13 нафари пойтахтдан, 6 нафари Тошкент вилоятидан, Фарғона ва Навоий вилоятларидан эса 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 57 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 5 ёшда.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 36 нафарга етиб, жами 261 нафарни ташкил этмоқда.