17 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1380 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони эса ҳозирда 129 кишини ташкил этмоқда. Тўрт киши ҳаётдан кўз юмди.

Маълумот учун, АҚШдаги Жонс Хопкинс университетининг сўнгги маълумотларига кўра, ҳозирда дунё бўйлаб 2,15 миллиондан зиёд одамларда коронавирус инфекцияси аниқланган. Улардан 543,971 нафари соғайган ва 145,533 нафари вафот этган.