Наманган вилоятининг Поп туманида Шифохона ва карантин ҳудуди қурилиши бошланди, дея хабар қилди ЎзА.

Шу мақсадда «Миришкор» маҳалла фуқаролар йиғинидаги кенглик майдондан 16 гектар ер ажратилди. Унда 1200 ўринли карантин ҳудуди, 150 ўринли махсус шифохонанинг қурилиш ишлари давом этмоқда.

Карантин ҳудуди ва шифохона маъмурият, қабулхона-ташхислаш, лаборатория, дорихона, марказий стирилизация, жарроҳлик, жонлантириш бўлимлари, стационар палаталар, шифохона ва техник ходимларнинг яшаш жойларидан иборат бўлади.

Хабарда қайд этилишича, қурилиш ишлари лойиҳа талаблари ҳамда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўн кун ичида якунига етказиш бўйича кўрсатмалар берилган.