Жонс Хопкинс институти маълумотларига кўра, 16 апрелга қадар дунёда 2 миллиондан ортиқ кишида COVID -19 коронавирус инфекцияси аниқланди.

137 минг киши вафот этди, 512 минг киши тузалди.

Коронавирус билан касалланиш ҳолатлари энг кўп АҚШ (639 минг), Испания (180,6 минг) ва Италияда (165,1 мингта) қайд этилган.

Германияда 134,7 мингта COVID-19, Францияда 134,5 мингта, Буюк Британияда 99,4 мингта ва Хитойда 83,4 мингта ҳолат аниқланган.

Чоршанба куни эрталабки маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 1349 кишида коронавирус аниқланган.