Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган 1 нафар бемор буткул соғайди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Соғайган бемор 70 ёшда бўлиб, Тошкент шаҳрида яшайди. У мулоқот орқали коронавирус инфекциясини юқтириб олган. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар унда инфекция йўқлигини кўрсатди. Шундай қилиб, ушбу клиникада ҳозирга қадар дарддан фориғ бўлганлар 11 нафарга етди.

Айни пайтда клиникада коронавирус инфекциясига чалинган беморларга тиббиёт ходимлари томонидан халқаро стантдартлар асосида муолажалар олиб борилмоқда. Бунда малакали пульмонолог, кардиолог, терапевт, эндокринолог каби мутахассислар билан телемулоқот ўрнатилиб, зарур тавсияларни олинмоқда, дейилади хабарда.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 129 нафарга етди. Уларнинг 22 нафари бугун касалликдан тўлиқ халос бўлди, деб топилиб, реабилитацияга жўнатилди.