Короновирусдан тузалган ёки карантинда бўлган шахсни камситганлик учун маъмурий жарима белгиланланлиги Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Уринбаева томонидан эслатиб ўтилди.

«Конституциямизга кўра, ҳеч ким инсон қадр-қимматини камситувчи тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас. Ҳар бир фуқаро ўз шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан қонун билан ҳимояланган», — деди Севара Уринбаева.

Маълумотга кўра, коронавирусдан тузалган ёки карантинда бўлган шахсни ҳақорат қилганлик, шаъни ва қадр-қимматига путр етказганлик, камситганлик учун шахсларга 9 млн сўмгача маъмурий жарима белгиланган.

Агар, маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг ушбу қилмиш такроран содир этилса, шахс жиноий жавобгарликка тортилади.