15 апрель куни Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар институти клиникаси жамоаси таркиби алмашди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Ушбу клиниканинг 67 нафар ходими Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигида масъуллар томонидан реабилитацияга кузатилди. Эндиликда улар ўрнида навбатдаги тиббиёт ходимлари фаолият бошлашади.

Ушбу клиникада 14 апрель куни 10 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилган эди.

Айни пайтда мазкур шифохонада даволанаётган юздан зиёд беморлар даволанмоқда.