Андижон вилоятида 74 нафар тиббиёт ходими коронавирусга чалинган. Бу ҳақда Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотига кўра, вилоятда шу кунга қадар 102 нафар фуқаронинг коронавирус инфекцияси билан касалланганлиги қайд этилган. Улардан 74 нафари бевосита тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар (шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим ва хўжалик бўлим ходимлари), 15 нафари бошқа касб эгалари ва 13 нафари вояга етмаган шахслар.

Вирус билан касалланган фуқаролар вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Шифохонада беморлар учун барча шароитлар яратилган, шу билан бирга, улар зарур дори-дармонлар, ҳимоя воситалари билан ҳам тўла таъминланган, дейилади хабарда.

Вилоятда 13 апрель куни 4 нафар бемор (1 нафар шифокор, 2 нафар ҳамшира, 1 нафар кичик тиббий ходим) касалликдан тўла соғайди. 14 апрель ҳолатига кўра вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус билан касалланган 98 нафар фуқаро даволанмоқда.