Бобур Парпиев Orient Finans Bank раҳбари лавозимини муддатидан олдин тарк этди. Тегишли қарор банк акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилишида қабул қилинди, дея хабар берди Корпоратив ахборот ягона портали.

Маълум қилинишича, 22 майдан бошлаб банкни 2016 йилдан бери бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Тохир Жунайдуллаев бошқаради.

Бобур Парпиев ўз иҳтиёри билан лавозимни тарк этди. У 22 майдан бошлаб янги таркибдаги Orient Finans Bank кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолиятини давом эттиради.

Бундан ташқари, йиғилишда банк акцияларини фонд биржасининг котировка рўйхатига киритиш тўғрисида ҳам қарор қабул қилинди.