АИ-91 маркали бензин нархи арзонлаштирилди ва 13 апрель кунидан бошлаб 5600 сўм қилиб белгиланди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

26 мартдан АИ-92 маркали бензиннинг нархи ҳам пасайтирилган эди.

Олдинроқ, «Газета.uz»нинг манбаси бензин ёқилғиларининг нархи пасайтирилиб борилиши ҳақида хабар берган эди. АИ-95 маркали бензин нархи ҳам пасайиши кутилмоқда.