БМТнинг сўровига жавобан 10 апрель кунидан бошлаб Саудия Арабистони Яманда ўт очишни икки ҳафтага тўхтатишини эълон қилди. Бу ҳақда БМТнинг матбуот хизмати хабар берди.

Саудия Арабистонининг мазкур декларациясини АҚШ бош котиби Майк Помпео ва Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Доминик Рааб қўллаб-қувватлашган. Рааб 5 йилдан ортиқ давом этаётган ушбу можаро коронавирус пандемияси сабабли барҳам топишига умид пайдо бўлганлигини айтди.

Яман пойтахти Санани ва йирик шаҳар марказларини назорат қилиб турган Ҳуси ҳаракати ушбу ҳолат юзасидан ҳали ўзининг қарорини баён қилмади.