Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги UZINFOCOM ягона интегратори ҳамда IT-Park билан бирга карантин вақтида uydaqoling.uz электрон хизматлари порталини ишга туширди.

Uydaqoling.uz сайти орқали уйдан туриб онлайн тарзда овқатларга буюртма бериш ёки маҳсулотлар харид қилиш, тиббий маслаҳатлар олиш, масофавий таълим олиш, онлайн иш топиш ва бошқа хизматлардан фойдаланиш мумкин.

Порталда 200дан ортиқ хизматлар ўрин олган, хизматлар рўйхати кенгайиши кутилмоқда, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, ҳар бир киши мустақил равишда янги хизматларни қўшиш учун махсус анкета орқали каталогга таклиф бериши мумкин.