9 апрель куни Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон интенсив терапия бўлимини тарк этди ва ҳозирда у касалхонада шифокорларнинг назоратига олинган. Бу ҳақда Даунинг стрит қароргоҳи матбуот хизмати хабар берди.

«У жуда яхши руҳий ҳолатда», — дея таъкидланади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 27 март куни бош вазир Борис Жонсонда COVID-19 короновирус инфекцияси аниқланган эди. Шундан сўнг, у шифокорининг тавсияси билан «эҳтиёт чораси» сифатида касалхонага ётқизилди. 7 апрель куни Борис Жонсон саломатлиги оғирлашганлиги боис интенсив терапия бўлимига ўтказилди. Ҳозирда бш вазир вазифаларини вақтинча ташқи ишлар вазири Доминик Рааб бажариб турмоқда.