10 апрель соат 22:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 641 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, 10 апрель соат 10:00 ҳолатида 42 кишида COVID-19 инфекцияси аниқланиб, жами тасдиқланган ҳолатлар 624 тага етган эди.

Шу билан биргаликда, бугун Наманган вилоятида тўрт нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайиб, реабилитацияга олинди. Жами тузалганлар сони 42 нафарга етди.