8 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда автомобиллар ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома олиш учун жами 194704 та ариза тақдим этилди. Ушбу мурожаатларнинг 174493 таси кўриб чиқилди. 33011 та ҳолатда аризалар қаноатлантирилган бўлса, 142482 таси рад этилди.

Стикерлар энг кўп Тошкент шаҳрида берилди — 17804 та (71213 та аризанинг 62073 таси кўриб чиқилган. 44269 та ариза эса рад этилган. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (3879), Наманган вилояти (1980), Андижон вилояти (1440), Фарғона вилояти (1157) ва Хоразм вилоятида (1133) автомобиллар ҳаракатланиши учун энг кўп стикер тақдим этилган.


Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан, 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилди. Кўриб чиқиш жараёнида бўлган аризалар эса қаноатлантирилмасдан қолдирилади.

Шу билан биргаликда, автомобиль ҳаракатланишига стикер талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати ҳам янгиланди. Унга кўра, айрим тоифадаги транспорт воситалари рўйхатдан чиқарилди, баъзилари эса янги киритилди (ўзгаришлар).