Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан, 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар берди.

Мазкур санага қадар тақдим этилган рухсатномалар асосида ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинди.

Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг рўйхати қисқартирилиб, алоҳида эълон қилиниши маълум қилинган.

Хабарда айтилишича, ҳозирда кўриб чиқиш жараёнида бўлган аризалар қаноатлантирилмасдан қолдирилади.