Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков тиббиёт ходимларининг коронавирусга чалиниш ҳолатлари юзасидан изоҳ берди. Эслатиб ўтамиз, март ойи охирида Вирусология илмий-тадқиқот институтининг 11 нафар ходими коронавирусга чалингани хабар қилинган эди.

«Дастлабки кунларда, айниқса ИТИ клиникасига янги беморлар келганида, тиббиёт ходимлари бу инфекция билан ҳали таниш эмас эди. Аммо уларнинг барчаси тегишли тартибда даволанмоқда ва ушбу таркибда жиддий асоратлар йўқ», — деди бош санитария инспектори.

Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, сўнгги вақтларда тиббиёт ходимлари орасида касалланиш ҳолатлари қайд этилгани йўқ. Чунки вируснинг контагиозлиги (юқиши) яхши ўрганилган бўлиб, тиббиёт ходимларига инфекция юқишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар маълум.