Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли турли ҳудудларда электр энергияси етказиб беришда вақтинча узилишлар пайдо бўлган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Узилишлар электр қурилмаларида вужудга келган авариявий ҳолатлар ҳамда қалин қор ёғиши оқибатида дарахт шохларининг синиб, электр тармоқларига шикаст етказиши натижасида юзага келган.


Ҳозирда «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг топшириғи билан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида электр таъминоти корхоналарининг тезкор бригадалари томонидан таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Вазирлик электр таъминотидаги вақтинчалик узилишлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.