Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг яна 8 нафари тўлиқ соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Тузалганлар Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Шундай қилиб, айни пайтда коронавирус инфекциясига чалинган бемордан 38 нафари тўлиқ соғайди.

«Шифокорлар беморларни даволашда дунё тажрибаси, хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Германия, Жанубий Корея, Хитой, Япония каби қатор мамлакатларнинг энг нуфузли мутахассислари тавсияларидан фойдаланишмоқда», — дейилади хабарда.