Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида Nexia автомобилининг дарахтга бориб урилиши оқибатида икки киши ҳаётдан кўз юмди, яна икки киши жароҳатланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 7 апрель куни соат 18:00 ларда тумандаги «Аннарўз-Оқтўнли» йўлида содир бўлди. Аннарўз қишлоғида яшовчи Х.Тулаев ўз бошқарувида бўлган Nexia автомашинасида кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилган.

Натижада автомашинада бўлган йўловчилар М.Б ва Ғ.Х. ҳодиса жойида вафот этган, Х.Т ва Й.Р. тан жароҳати олиб, туман шифохонасига ётқизилган.

«Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекцияси туфайли карантин жорий этилган. Бунда фуқаролар ҳаётий зарурат бўлмаганда кўчага чиқишлари қатъий тақиқланган. Лекин баъзи фуқаролар уйда ўтириш ўрнига билса ҳазил, билмаса чин қабилида карантинда кўчага чиққани етмагандек, автомобиль бошқаришдан тўхтамаяпти. Натижада оғир оқибатли ЙТҲ содир бўлмоқда», — дейилади хабарда.