9 апрелдан бошлаб, Тошкент вилоятининг Олмалиқ, Ангрен, Янгийўл ва Чирчиқ шаҳарларида карантин тартиблари янада кучайтирилади. Бу ҳақда Koronaviurs Info канали Тошкент вилояти ҳокимлигига таяниб хабар берди.

Хабарда айтилишича, фавқулодда ҳолатлар ҳамда юк автомобиллари бундан мустасно бўлади.

Вазиятдан келиб чиқиб, ушбу ҳудудларга ёндош туманларда озиқ-озиқ ярмаркалари ташкил этилмоқда.

Маълумотга кўра, Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати ходимларидан вақтинча Олмалиқ ҳудудида яшаш имкониятини қидириш сўралган.